Жиззахда 80 сотих ерни 230 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Crime
−
09:38 881 1 minute
Жиззах вилоятининг Бахмал туманида давлат захирасидаги 80 сотих ер майдонини 230 миллион сўмга сотишга уринган шахс қўлга олинди. У талаб қилинган пулнинг 200 миллион сўмини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 1961 йилда туғилган Ф.Х. исмли шахс Аламли маҳалласи ҳудудидаги ҳеч қандай ҳуқуқий ҳужжатлари бўлмаган ер майдонини танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
У бу хизмат эвазига 230 миллион сўм талаб қилган. Келишилган пулдан 200 миллион сўмни олаётган вақтида тезкор тадбир давомида ушланган.
Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида фуқарони локомотив депосига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилган шахс ушлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All