Қўнғиротда ҳамшираликка ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, 5 минг доллар сўраган шахс ушланди (видео)

Crime

−

image

Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида фуқарони локомотив депосига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилган шахс ушланди. У сўралган пулнинг 2,5 минг долларини олаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти масъул ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида мансабдор танишлари орқали ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, пул маблағлари талаб қилиш ҳолати юзасидан тезкор маълумот олинган.

Хусусан, Қўнғирот туманида яшовчи фуқаро мурожаатида локомотив депосидаги бўш ҳамшира лавозимига ишга кириш учун ёрдам сўраганини билдирган. Унинг айтишича, темир йўл тизимида ишловчи шахс юқори лавозимдаги танишлари орқали уни ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, бунинг эвазига 5 минг доллар талаб қилган. Шунингдек, пулнинг 2,5 минг долларини олдиндан беришни сўраган.

Тезкор тадбир давомида 2002 йилда туғилган ушбу шахс келишилган пулнинг 2,5 минг долларини олаётган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд шаҳридаги умумий ўрта таълим мактаби директори фуқарони ўқитувчи лавозимига ишга киритиш эвазига 400 доллар олган вақтида ушланганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends