Зеленский Европадан Россиядан буткул юз ўгиришни талаб қилмоқда

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Европа давлатларини Украинага қарши қонли уруш олиб бораётган Россияга ҳомийлик қилишни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда у бугун, 21 март кунидаги видеомурожаатида сўз очган. 

“Европа ҳар қандай ракета ва танклардан кучлироқ кучга эга. Сиз билан савдо қилмасдан, сизнинг компанияларингиз ва банкларингизсиз Россияда бу уруш учун пул топилмайди. Тезроқ тинчлик бўлсин. Ва бу мумкин. Сиз ўзингизни ҳимоя қилишингиз керак. Илтимос, Россиянинг уруш машинасига ҳомийлик қилманг. Босқинчилар учун бир евро ҳам ҳайф! Барча портларингизни ёпинг, товарлар етказиб берманг, Россия энергия ресурсларидан воз кечинг”, дейди Украина раҳбари. 

Зеленский Россиянинг Украинадан чиқиши учун унга босим ўтказиш зарурлигини таъкидлади.  

“Мен ишонаман, тинчлик бўлиши мумкинлигини биламан. Лекин тинчлик келиши учун ҳаракат қилиш керак. Германия ҳар бир киши, Европадаги ҳар бир одам. Россия уруши учун имконият йўқ. Ҳаракат қилинг! Тинчлик учун ҳаракат қилинг”, дея давом этган у. 

Украина Президенти халқларни йўқ қилишга ва Европани парчалашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлигини таъкидлаган. 

Россия-Украина уруши

Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарадаги тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.

24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.

25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.

Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.

Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.

Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.

Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украианага босқин

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made