Зеленский Россияга “сюрпризлар”ни ваъда қилди
Олам
−
24 Февраль
13166Украина Қуролли кучлари Россияга қарши янги ҳужум операциясига тайёрланмоқда. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский "Fox News" телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Президентнинг сўзларига кўра, қарши ҳужум операциясидан мақсад Украина ҳарбийларининг Қора денгиздаги салоҳиятини оширишдан иборат бўлади.
Шундай қилиб, у Украина Қуролли кучлари фақат мудофаа стратегиясини амалга ошираётгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Қора денгиздаги вазият ҳақида гапирар экан, Зеленский россияликларга “сюрпризлар”ни ваъда қилди, бироқ у нимани назарда тутганига аниқлик киритмади.
“Биз янги қарши ҳужум, янги операция тайёрлаяпмиз”, деган у.
Шунингдек, Ураина раҳбари мамлакат қуролли кучларининг йўқотишлари Россияникидан беш баравар кам эканини қайд этган.
"Ўн минглаб ўлимлар. Ўн минглаб одамлар дунёни тарк этди. Бу нисбат бирдан бешга тенг. Жангда ҳалок бўлган ҳар бир аскаримизга беш нафар россиялик ҳарбий тўғри келади”, дейди Зеленский.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зерленский агар АҚШ ёрдам бермаса, Украинанинг "Б" режаси йўқлигини тан олган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь