Зеленский музокара ўтказилишини тасдиқлади. Украина Беларусга кимни юборди?
Олам
−
27 Февраль 2022
21099Украина делегацияси ҳақиқатдан ҳам Россия билан музокара ўтказиш учун Беларусга жўнаган. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский маълум қилд.
“Биз Украина делегацияси россия вакиллари билан Украина-Беларусь чегарасида, Припят дарёси яқинида ҳеч қандай шартларсиз учрашишига келишиб олдик”, деган Зеленский Беларусь фуқаро Александр Лукашенко билан телефон орқали ўтказган мулоқоти ҳақида маълумот бериб.
Унинг сўзларига кўра, Александр Лукашенко Украина делегациясининг сафари, музокаралари ва қайтиши давомида Беларусь ҳудудида жойлашган барча самолётлар, вертолётлар ва ракеталар ерда қолиши масъулиятини ўз зиммасига олган.
ОАВда тарқалган маълумотларга кўра, Гомелдаги музокараларда Киев номидан Украина Ташқи ишлар вазири ўринбосари Микола Точицкий иштирок этади.
Аммо Украина ТИВ бу маълумотни рад этган. Шу билан бирга музокараларда ким иштирок этишига аниқлик киритмаган.
Россиянинг Украинага босқини
Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарадаги тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.
Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.
24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.
Бунинг ортидан Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди.
Рус қўшинлари дастлаб Киев ва Харьковга ракета ҳужуми уюштирди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди. Шунингдек, расмий идора рус қўшинлари Харьков ва Одесса вилоятига кириб борганини билдирди.
Ҳужум бошланганидан кўп ўтмай, ЛХР Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Виталий Киселев Счастье ва Станица шаҳарчалари ЛХР назоратига ўтганини эълон қилди.
Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.
25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь