Зеленский АҚШ мэрларини Россияга қарши оёққа туришга чақирди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский АҚШ мэрларини Россия шаҳарлари билан қардошлашиш деб аталмиш нарсадан воз кечишга чақирди. Бу ҳақда у АҚШ мэрлари конференциясидаги нутқида айтиб ўтган.

“Дунё турли зулмларни кўрган. Турли вақтларда. Турли байроқлар остида. Ва уларнинг барчасини оддий одамларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини оёқ ости қилиш бирлаштиради. Золимлар маҳаллий ўзини ўзи бошқаришнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тан олмайдилар. “Одатда шаҳарлардаги эркин одамлар эркинликни танлайдилар, золимлар ҳимоясига чек қўяди”, дея таъкидлаган Зеленский.

Унинг фикрича, золимларга эркин дунё билан алоқалардан фойдаланишга йўл қўймаслик керак.

“Сиз биласизки, Американинг ўнлаб шаҳарлари Россия Федерацияси шаҳарлари билан қардош шаҳарлар деб аталади. Чикаго ва Москва. Жексонвил ва Мурманск. Сан-Диего - Владивосток. Олбани ва Тула. Бу алоқалар сизга нима беради? Балки ҳеч нарса. Аммо булар Россия, шундай уруш бошланганидан кейин ҳам у яккаланиб қолмаганлигини айтишга имкон беради”, дея таъкидлаган Украина Президенти.

Унинг таъкидлашича, Россия армиясининг Украина ҳудудида, хусусан, тинч аҳолига нисбатан шафқатсизлиги “аввалги золимлардан фарқ қилмайди”. Унинг эслатишича, ярим миллион киши истиқомат қилган Мариуполнинг саноат маркази Россия томонидан шунчаки вайрон қилинди, у ерда вайроналардан бошқа ҳеч нарса қолмаган.

Россия-Украина уруши

Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарасида тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.

24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.

25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.

Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.

Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.

Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.

Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

7

Рейтинг

2.6

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг