Зеленский АҚШ Конгрессида нутқ сўзлаб, икки шартидан бирини бажаришни сўради
Олам
−
17 Март 2022
24500Кеча, 16 март куни Украина Президенти Владимир Зеленский АҚШ Конгрессига видеомурожаат қилиб, яна бир бор Украина осмонини ёпиш зарурлигини айтди.
Зеленский Конгресс аъзоларига 1941 йилда Перл-Ҳарборга ҳужум ва 2001 йил 11 сентябрдаги ҳужумларни эслатган.
“Россия Украина осмонини минглаб одамлар учун ўлим манбаига айлантирди”, деган у.
Украина Президентининг таъкидлашича, агар осмоннинг ёпилиши “ҳаддар ташқари” (чора – таҳр.) бўлса, унда алтернатива: С-300 ҳаво мудофаа тизимлари ёки шунга ўхшаш тизимлар, шунингдек, авиация борлигини қайд этган.
Зеленский АҚШни Россияга қарши санкцияларни “Россия уруш машинаси тўхтамагунча” давом эттиришга чақирди ва халқаро “U-24. United for Peace” (Тинчли кучун иттифоқ) ни тузишни таклиф қилди. Дунё бўйлаб можароларни “дарҳол” тўхтатадиган ёки табиий офатларга ёрдам берадиган тинчлик учун бирлашма.
CNN манбаларига кўра, НАТО давлатлари аллақачон Украинага С-300 дан пастроқ баландликдаги, аммо қанотли ракеталарни уриб туширишга қодир бўлган совет мобил ҳаво мудофаа тизимларини юборган.
Аввалроқ АҚШ Президенти Жо Байден Украинага 1 млрд долларлик қурол-яроқ юбориш тўғрисидаги ҳужжатни имзолагани хабар қилинганди.
Россия-Украина уруши
Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарадаги тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.
Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.
24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.
Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.
25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.
Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.
Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.
Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.
Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.
LiveБарчаси