Заррух Адашевнинг UFC’даги жанги бекор қилинди

Спорт 1405
image

Ўзбекистонлик ММА жангчиси Заррух Адашевнинг UFC’даги жанги бекор қилинди

29 ёшли Заррух Адашев (4-3) промоушендаги 4-жангини 2022 йилнинг 16 январь куни “UFC Vegas 46” турнири доирасида бразилиялик Клейдсон Родригесга (7-1) қарши ўтказиши керак эди. Бироқ Адашев қўлидан олган жароҳати сабаб ушбу жангда иштирок эта олмайдиган бўлди ва UFC ушбу жангни бекор қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 1 август куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказилган “UFC Vegas 33” турнирида октагонга кўтарилган Адашев америкалик Раян Бенуани (10-8) очколар эвазига мағлуб этган ва промоушендаги илк ғалабасини қўлга киритган эди.

Маълумот учун, “UFC Vegas 46” турнирида яна бир ўзбекистонлик спортчи Саидёқуб Қаҳрамонов (9-2) америкалик Браян Келлехерга (23-12) қарши октагонга кўтарилади. У дебют жангини 2021 август куни ўтказган ва унда Тревин Жонсни (13-7) таслим этганди. 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 26
Рейтинг: 2.9
t
×