Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси ММА'даги фаолиятини якунлади
Спорт
−
02 Август 2023
9276Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Саидёқуб Қаҳрамонов ММА'даги фаолиятини якунлади. Бу ҳақда спортчининг ўзи Тwitter саҳифасида маълум қилди.
Унга кўра, самарқандлик аралаш яккакурашлар устаси эндиликда спортдаги фаолиятини буткул тугатган ва умуман бошқа соҳада ишламоқда.
“Ёнимда атиги бир нечта одам қолди, бу ҳам бўлса менинг оилам. Мен бу нарсаларни йиғиштирдим, энди оилавий ҳаётимни изга солмоқчиман. ММА'даги карьерам давомида кўп нарсани ўтказиб юборибман, эндиликда мени яхши бизнесмен сифатида кўришингиз мумкин”, дейди Қаҳрамонов.
Маълумот учун, Саидёқуб Қаҳрамонов профессионал фаолияти давомида 13 та жангда иштирок этиб, уларнинг 10 тасида ғалаба қозонган ва 3 марта рақибларига имкониятни бой бериб қўйган. Шунингдек, у дунёнинг энг номдор ММА промоушени ҳисобланган UFC ташкилотида ҳам 3 та жанг ўтказган бўлиб, 2 та баҳсда зафар қучган ҳамда 1 та мағлубият қайд этган. У UFC'даги сўнги жангини россиялик Саид Нурмуҳаммедовга қарши ўтказиб, иккинчи раундда бўғиш усули орқали мағлуб бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь