Кўплаб ўзбек жангчилари GFL билан шартнома имзолади
Спорт
−
24 январ 2025 7129 1 дақиқа
Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Саидёқуб Қаҳрамонов, Муҳиддин Мамажонов ва Ҳумоюн Тўхтамуродов ва Амирхон Алихўжаев Американинг GFL лигаси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда промоушен матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, ўзбекистонлик жангчилар Ҳумоюн Тўхтамуродов, Муҳиддин Мамажонов, Амирхон Алихўжаев ва UFC'даги фаолияти билан танилган Саидёқуб Қаҳрамонов промоушеннинг жангчилари сифатида таништирилди.
Шунингдек, промоушен енгил вазн тоифасида собиқ вақтинчалик UFC чемпиони Тони Фергюсонни ҳам таркибига қўшиб олганини эълон қилди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август