Тўхтамуродов собиқ UFC жангчиси билан тўқнаш келади

Спорт

−

image

Ўзбекистонлик MMA жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов Американинг Global Fight League'сида (GFL) дебют қилади ва собиқ UFC жангчисига қарши октагонга кўтарилади.

26 ёшли Тўхтамуродов 25 май куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳри мезбонлик қиладиган GFL 1 турнирида америкалик собиқ UFC жангчиси Чарльз Роса билан тўқнаш келади.

Маълумот учун, 38 ёшли Роса MMA'да 18-9 рекордга эга. У UFC'да 13 та жанг ўтказган. Охирги жангини у GFC лигасида ҳамюрти Питер Барреттга қарши ўтказиб, сабмишн эвазига ғалаба қозонганди. Тўхтамуродов эса охирги жангларини Қозоғистоннинг “Naiza” лигасида ўтказди. У MMA'да 12-5 рекордга эга.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг