Қаҳрамонов UFC'даги илк жангида муддатидан аввал ғалаба қозонди (видео)

Спорт

image

Ўзбекистонлик ММА жангчиси Саидёқуб Қаҳрамонов UFC'даги дастлабки жангида муддатидан аввал ғалабага эришди. У бугун, 22 август куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтган “UFC on ESPN 29” мусобақасининг асосий кардида гуамлик Тревин Жонсга (13-6) қарши баҳс олиб борди.

Қаҳрамонов сўнгги, 3-раундда рақибини бўғиш услуби билан мағлуб этди ва баҳс якунига бир неча сония қолганда ғалаба эришди. Эътиборли томони шундаки, бунга қадар Ўзбекистонлик спортчи устунликка эришаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Саидёқуб Қаҳрамонов (9-2) UFC промоушени билан 4 та жанг учун шартнома имзолаган. 

Аслида Тревин Жонс Мана Мартинесга қарши жанг қилиши кўзда тутилганди. Лекин ушбу жанг бекор қилинган ва ўзбекистонлик 26 ёшли ММА устаси унга рақиб сифатида танланган.

Шу тариқа, UFC’да жанг қиладиган ўзбекистонлик спортчилар сони тўрт нафарга етди. Қаҳрамоновга қадар, Маҳмуд Муродов, Заррух Адашев ва Лилия Шакирова ушбу промоушенда октагонга кўтарилган.

Маълумот учун, жорий йилнинг 29 август куни UFC 'нинг ўрта вазн тоифасида иштирок этувчи Маҳмуд Муродов “UFC on ESPN 30” турнири доирасида америкалик Жералд Мёршартга қарши октагонга чиқади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

590

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг