Ўзбекистонлик Заррух Адашев UFC'да илк ғалабасига эришди
Спорт
−
01 Август 2021
9219Ўзининг UFC'даги 3-жангини ўтказган ўзбекистонлик Заррух Адашев илк ғалабасига эришди.
Бугун, 1 август куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказилган “UFC Vegas 33” турнирида октагонга кўтарилган Адашевга америкалик Раян Бенуа рақиблик қилди.
Жанг тўлиқ уч раунд давом этди ва барча ҳакамлар ўзбекистонлик ММА устасининг ғалабасини қайд этди. Шу тариқа самарқандлик жангчи UFC'даги илк ғалабасига эришди.
Маълумот учун, ушбу ғалабаси эвазига Заррух Адашев UFC'да жангларни давом эттириш ҳуқуқига эга бўлди.
Заррух Адашев UFC жангларида окьагонга чиқаётган ўзбекистонлик иккинчи жангчи ҳисобланади. Адашевдан аввал, 2019 йилнинг кузида Маҳмуд Муродов UFC билан шартнома имзолаган эди.
LiveБарчаси