Саидёқуб Қаҳрамонов UFC'даги учинчи жангини қачон ўтказиши маълум бўлди
Спорт
−
28 Сентябрь 2022
6011UFC'даги (Ultimate Fighting Championship) ўзбекистонлик жангчилардан бири Саидёқуб Қаҳрамонов промоушендаги навбатдаги жангини жорий йилнинг 17 декабрь куни ўтказади. Саидёқуб бу ҳақда ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилган.
“Мен UFC'дан шартнома олдим. Навбатдаги рақибимни тахмин қилинг? Биз 17 декабрда қайтамиз”, деган Қаҳрамонов.
Самарқандлик спортчи аралаш жанглар бўйича дунёнинг энг нуфузли ташкилоти бўлган UFC'да октагонга кўтарилган 4 нафар ўзбекистонликдан бири ҳисобланади. Қаҳрамоновдан ташқари UFC'да Маҳмуд Муродов, Заррух Адашев ва Лилия Шакирова ҳам жанг ўтказган. Адашев ва Шакирова ҳозирда промоушенда жанг ўтказмаяпти. Оддий қилиб айтганда, UFC улар билан шартномани узайтирмаган. Муродов эса навбатдаги жангини шу йилнинг 22 октябрь куни Абу-Дабида ўтказади.
Маълумот учун, Қаҳрамонов ҳозиргача UFC'да иккита жанг ўтказиб, иккисида ҳам ғалаба қайд этган.
LiveБарчаси