Зарбдор туманига янги ҳоким тайинланди
Ўзбекистон
−
831 1 дақиқа
Зарифжон Омонқулов Жиззах вилоятининг Зарбдор туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 23 ноябрь куни халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Унда вилоят ҳокими Улуғбек Мустафоев иштирок этган.
Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилиб, туман ҳокими лавозимига тавсия этилган номзод Зомин тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Зарифжон Назаркулович Омонқулов таништирилган.
Уни Зарбдор тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарор депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бекмурод Акбаров Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманига, Ғайратжон Ҳамроев Қашқадарё вилоятининг Нишон туманига, Жаҳонгир Жуманов эса Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманига ҳоким этиб тайинланганди.
Live
Барчаси