Энергетика вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон

−

visibility2071 timer1 дақиқа

image

Абдумалик Абдусалимович Назиров Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти тегишли қарорни имзолади.

Маълумот учун, Назиров бунга қадар “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Умид Маҳмудович Мамадаминов Ўзбекистон Республикаси Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори лавозимига тайинланганди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг