Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон

−

visibility2822 timer1 дақиқа

image

Умид Маҳмудович Мамадаминов Ўзбекистон Республикаси Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти тегишли қарорни имзолади.

У янги лавозимга тайинлангани муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилган.

Маълумот учун, Умид Мамадаминов 1983 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. У 2006 йилда Тошкент давлат техника университетини, 2015 йилда эса АҚШдаги Орегон технология институтини магистратура йўналиши бўйича тамомлаган. Мутахассислиги саноат электроника муҳандиси ҳамда қайта тикланувчи энергия манбалари йўналишларига ихтисослашган. У Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида жорий йилнинг 24 июнидан буён ишлаб келаётганди. Ундан аввал 2023 йил август ойидан бошлаб энергетика вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг