Таълим ва илм-фан вазирлигида бешта раҳбарлик лавозимига тайинлов бўлди

Жамият

−

image

Таълим ва илм-фан вазирлиги тизимида бешта раҳбарлик лавозимига тайинлов амалга оширилди. Хусусан, Манучеҳр Мирзаев, Инатилло Нематов, Фаррух Ғайбуллаев, Кадрбай Бектурдиев ва Фаррухжон Файзиев янги лавозимларни эгаллади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Инатилло Нематов Таълим ва илм-фан вазирлиги аппарати раҳбари этиб тайинланди.

Фаррух Ғайбуллаев вазирликнинг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллади.

Кадрбай Бектурдиев Таълим ва илм-фан вазирлигининг Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Фаррухжон Файзиев эса вазирликнинг Юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Манучеҳр Мирзаев вазирликнинг Рақамли трансформация ва ахборот сиёсати департаменти раҳбари этиб тайинланди.

У ушбу тайинловга қадар Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг тегишли қарори билан Манучеҳр Мирзаев Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, вилоят ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ҳам ишлаган.

Шунингдек, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, вилоят ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг