Олтиариқ туманига ҳам янги ҳоким тайинланди

Ўзбекистон

−

visibility2480 timer1 дақиқа

image

Бугун, 23 ноябрь куни Жаҳонгир Жуманов Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 23 ноябрь куни халқ депутатлари Олтиариқ туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Сессия ишида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этган. Унда ташкилий масала кўриб чиқилган.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан тақдим этилган Жаҳонгир Сабиталиевич Жуманов номзоди туман депутатлари томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланган.

Ҳозирга қадар вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Жаҳонгир Жуманов Олтиариқ тумани ҳокими этиб тасдиқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бекмурод Акбаров Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманига, Ғайратжон Ҳамроев эса Қашқадарё вилоятининг Нишон туманига ҳоким этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг