Мирзаобод туманига ҳам янги ҳоким тайинланди

Ўзбекистон

−

visibility2775 timer1 дақиқа

image

Бекмурод Акбаров Сирдарё вилоятининг Мирзаобод тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 23 ноябрь куни Мирзаобод туманида Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилмоқда. Вилоят раҳбари Дониёр Қодиров иштирок этаётган сессия ишида ташкилий масала кўриб чиқилган.

Депутатлар томонидан шу кунга қадар Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигининг Сирдарё вилояти бўйича лойиҳа офиси раҳбари лавозимида ишлаб келаётган Бекмурод Мирёқубович Акбаров номзоди туман ҳокими лавозимига тасдиқланган.

Маълумот учун, Бекмурод Акбаров 1984 йилда туғилган, миллати ўзбек, 2005 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини, 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғайратжон Султонович Ҳамроев Нишон тумани ҳокими этиб тайинланган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг