Нишон туманига янги ҳоким тайинланди
Ўзбекистон
−
2802 1 дақиқа
Ғайратжон Султонович Ҳамроев Нишон тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 23 ноябрь куни халқ депутатлари Нишон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Унда ташкилий масала кўриб чиқилган.
Хусусан, сессияда депутатлар Ғайратжон Султонович Ҳамроевни Нишон тумани ҳокими лавозимига тасдиқлаган.
Маълумот учун, Ғайратжон Ҳамроев – 1985 йил Касби туманида туғилган. У Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Тайинловга қадар у вилоят ҳокимлигида шўъба мудири лавозимида ишлаб келаётган эди. Фаолияти давомида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи ҳамда Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи вазифаларида ҳам ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий шаҳри халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Дилмурод Эргашев Навоий шаҳри ҳокими лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Бобур Исломов тайинланган эди.
Live
Барчаси