Нишонда 13 яшар бола каналда чўкиб кетди
3-саҳифа
−
31 Май 2021
6062Жорий йилнинг 27 май куни Қашқадарёда каналда чўмилмоқчи бўлган 13 ёшли бола чўкиб кетди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Соат 13:30 ларда Нишон тумани “Самарқанд” маҳалла фуқаролар йиғинида ота-онаси қарамоғида яшовчи вояга етмаган А.А. мазкур фуқаролар йиғини худудидан оқиб ўтувчи R-4 каналига чўмилиш мақсадида тушиб, ўз эҳтиётсизлиги оқибатида чўкиб кетиб вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳодиса жойи Нишон тумани прокуратураси терговчиси Ў.Ашуров томонидан тезкор-тергов гуруҳи аъзолари ва холислар иштирокида кўздан кечирилиб, процессуал расмийлаштирилган.
Марҳум АА.нинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза тайинланганида марҳумнинг онаси А.Б. ва яқин қариндошлари томонидан қатъий бош тортганлиги сабабли далолатнома расмийлаштирилиб, экспертлар иштирокида ташқи томонидан кўздан кечирилганида танасининг ташқи томонидан жароҳатлар аниқланмаган.
Вояга етмаган А.А. ўз эҳтиётсизлиги оқибатида каналга тушиб чўкиб кетганлиги ҳолати юзасидан вояга етмаганлар ишлари бўйича Нишон туман идоралараро комиссияси, туман халқ таълими бўлими, Ёшлар иттифоқи туман бўлими, ИИБ ҲПБ профилактика инспектори ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш Нишон туман бўлими масъул ходимларига нисбатан идоравий хизмат текширувлари тайинланган.
Ҳозирда терговга қадар текшириш ҳаракатлари туман прокурори ёрдамчиси Д.Хонниёзов томонидан олиб борилмоқда.
LiveБарчаси