Тошкентда эркак сувда оқиб кетаётган болани қутқариб қолди (видео)
Жамият
−
15:45 1623 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидан ўтувчи каналда оқиб кетаётган болакай фуқаро томонидан қутқариб қолинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум бўлишича, фуқаро ушбу ҳудудга видеоролик суратга олиш учун борган вақтида тасодифан воқеага дуч келган. У қўрқмасдан сувга тушиб, болакайни қутқариб қолган.
Жорий йилнинг 29 август куни ижтимоий тармоқларда 3 яшар бола каналда оқиб кетаётгани ва бир эркак болани қутқариб қолиш учун сувга тушгани кўринган видеолар тарқалган эди. Унда эркак сувга тушиб, болани қутқаргани, шунгдек, уни сувдан олиб чиққанидан сўнг болани танасидан сувни чиқариб ташлашга ҳаракат қилгани кўринган. Шундан сўнг, эркак болани кўтариб, каналнинг бу томонига олиб ўтган.
Фуқаро ота-оналарни фарзандларига бефарқ бўлмасликка, шунингдек, болаларни чўмилиш тақиқланган жойларга юбормасликка чақирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги “Бўрижар” каналида чўкаётган 13 яшар бола қутқариб қолинган эди.
Live
Барчаси