Нишон “замҳоким”и фуқаро ўлимига сабаб бўлгани юзасидан жиноят иши очилди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилояти Нишон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари хизмат автомобилида фуқарони уриб юборгани ва унинг ўлимига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан жиноят иши очилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, ЙТҲ 30 июль куни соат тахминан 23:50 ларда халқаро аҳамиятдаги А-380 автомобиль йўлининг 12 километрида юз берган. Ҳайдовчи Б.Э. Lacetti русумли автомашинасида Қарши тумани “Тахтапуль” МФЙ ҳудудида йўлнинг ўнг томондан чап тамонига пиёдалар ўтиши учун мўлжалланмаган жойидан кесиб ўтаётган фуқаро Й.А.ни уриб юборган.

Оқибатда пиёда Й.А. тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилган шахс муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Нишон

Баҳолаганлар

456

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг