Қашқадарё ИИБ Нишон ҳокими ўринбосари фуқаро ўлимига сабаб бўлганини тасдиқлади
3-саҳифа
−
08 Август 2022
11723Аввалроқ Қашқадарё вилояти Нишон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари автомобилда фуқарони уриб кетгани, жабрланувчи вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
Қашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати мазкур ЙТҲ ҳақида маълумот берди.
Маълум қилинишча, ЙТҲ аввал айтилганидек 30 июль куни соат тахминан 23:50 ларда халқаро аҳамиятдаги А-380 автомобиль йўлининг 12 километрида юз берган. Қарши тумани “Тахтапуль” МФЙ ҳудудида ҳайдовчи Б.Э. бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашина билан йўлни ўнг томондан чап тамонига қараб пиёдалар ўтиши учун мўлжалланмаган жойидан кесиб ўтаётган фуқаро Й.А.ни уриб юборган.
Оқибатда пиёда Й.А. тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман прокуратураси томонидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.