Захарова Россиянинг Украинадаги асл мақсадини очиқлади

Олам

image

Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операциясидан мақсад қўғирчоқ режимни ўз жиноятлари, жумладан, Россия фуқароларига нисбатан жавобгарликка тортишдир. Бу ҳақда бугун, 25 февраль куни бўлиб ўтган брифингда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди. 

Унга кўра, мақсад – 2014 йилда конституцияга зид давлат тўнтариши натижасида ҳокимиятга келган Киев режими томонидан саккиз йил давомида зўравонлик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилишдан иборат 

"Операциянинг яна бир вазифаси – амалдаги раҳбарларни, қўғирчоқ режимни шу йиллар давомида тинч аҳолига, шу жумладан Россия Федерацияси фуқароларига нисбатан содир этилган жиноятлар учун жавобгарликка тортиш, шунингдек, Украинани демилитаризация ва денасионализация қилиш", деган Захарова.

Дипломатнинг таъкидлашича, Россия қуролли кучлари операция давомида шаҳарларга зарба бермайди ва тинч аҳолига атайлаб хавф туғдирмайди.  

“Айни пайтда Украинада олиб борилаётган махсус ҳарбий операция давомида Россия қуролли кучлари мамлакат шаҳарларига ракета, ҳаво ёки артиллерия зарбалари бермаётганини алоҳида таъкидламоқчиман. Украина Қуролли Кучларининг ҳарбий инфратузилмаси, ҳаво ҳужумидан мудофаа иншоотлари, ҳарбий аэродромлари ва авиацияси ишдан чиқарилмоқда. Ҳеч ким тинч аҳолига ҳеч қандай хавф туғдирмайди”, дея қўшимча қилган у. 

Захарованинг айтшича, саккиз йил давомида Россия Украинадаги вазиятни тартибга солиш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширган.  

“Украина келажаги,  унинг бирлиги ва Украина халқининг фаровонлиги учун биз Киев ҳукуматини ўз халқига қарши жазо операциясини тўхтатишга,  Донбассдаги можарони тинч йўл билан ҳал қилишга ундаш учун барча саъй-ҳаракатларимизни қилдик”, дейди Захарова. 

ТИВ вакилининг урғулашича, Украина олдида Донецк ва Луганск билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш талаби мавжуд бўлиб, Ҳукумат буни бажармаган. 

“Украина ҳукумати Украина қонунчилигига мувофиқ маҳаллий сайловларни ўтказиш усуллари ва аслида ушбу ҳудудларнинг келажакдаги режими ҳақида мулоқот бошлаши керак эди. Афсуски, бизни шунчаки эътиборсиз қолдиришди”, дейди вакил. 

Россиянинг Украинага босқини

Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарадаги тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.

24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Бунинг ортидан Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди.

Рус қўшинлари дастлаб Киев ва Харьковга ракета ҳужуми уюштирди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди. Шунингдек, расмий идора рус қўшинлари Харьков ва Одесса вилоятига кириб борганини билдирди.

Ҳужум бошланганидан кўп ўтмай, ЛХР Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Виталий Киселев Счастье ва Станица шаҳарчалари ЛХР назоратига ўтганини эълон қилди.

Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.

25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мария Захарова Украинага босқин Россия-Украина уруш

Баҳолаганлар

490

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made