Юсупов ЖЧ саралашининг рамзий жамоасига кирди
Спорт
−
14:03
2638Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов Жаҳон чемпионати саралашининг 3-босқич 6-тур рамзий жамоасидан ўрин олди. Бу ҳақда “Sofascore” хабар берди.
Рамзий жамоага Япониядан 3 нафар, Индонезия ва БААдан 2 нафар, Жанубий Корея, Қирғизистон, Саудия Арабистони ва Ўзбекистондан 1 нафардан футболчи киритилди.
Эътиборлиси, жамоадан Ўзбекистон чемпионатида тўп тепувчи Қирғизисон фуқароси Жоэль Кожо ва бир пайтлар Ўзбекистон фуқаролигини олган БАА вакили Фабио де Лима ҳам жой эгаллади. Қатарга қарши ўйинда Лима покер қайд этди ва унинг ўйини 10 баллга лойиқ кўрилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўткир Юсупов КХДРга қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашганди.
Юсуповга кўра, ўйиндан олдин футболчилар тактика-пактикани йиғиштириб, ҳамма борини бериб ўйнаши борасида келишиб олган.
LiveБарчаси