Тактика-пактикани йиғиштириб, юракдан ўйнашга келишгандик – Ўткир Юсупов
Спорт
−
20 Ноябрь
4399Кеча, 19 ноябрь куни Жаҳон чемпионати саралаши 3-босқич 6-тури доирасида бўлиб ўтган Шимолий Корея-Ўзбекистон баҳсидан кейин ўйиннинг энг яхши футболчиси, деб топилган дарвозабон Ўткир Юсупов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Ўйиндан қониқдик. Уч очко келтирганимиздан хурсандман. Ҳамма борини бериб ўйнади. Бир кун олдин гаплашгандик – тактика-пактикани йиғиштириб, ҳамма борини бериб, юракдан ўйнаса, ютамиз, деб келишгандик. Кўрдинглар, ҳамма майдонда борини берди”, дейди Ўткир Юсупов.
Қайд этиш жоиз, Шимолий Кореяга қарши ўйиннинг 83-дақиқасида кореяликларнинг ҳужумларидан бирида ўзбекистонлик ҳимоячи ўз жарима майдончасида тўпни қўли билан ўйнади ва ҳакам Умар Эшмуродовга қизил карточка кўрсатди. Юсупов эса дарвозасига белгиланган пенальтини бартараф этди, бундан ташқари, посбон баҳс давомида қатор сейвлар амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Шимолий Кореяга қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатлари қандай баҳолангани хабар қилинганди.
КХДР билан баҳсда Аббосбек Файзуллаевнинг хатти-ҳаракатлари энг юқори балл тўплади.
LiveБарчаси