ЙПХ ходимидан қочган ҳайдовчи қамалди
Жамият
−
31 Июль 2019
7529Аввалроқ, Тошкент шаҳрининг Сағбон кўчасида Damas ҳайдовчиси йўл-патруль хизмати ходимидан қочиб, бир нечта қоидаларни бузгани ҳақида хабар берган эдик.
Тошкент шаҳар ИИББнинг аниқлашича, Damas ҳайдовчиси 30 ёшли Санжар К. автомобилни тегишли ҳужжатларсиз бошқарган.
30 июль куни маъмурий ишлар бўйича Олмазор туман судида Санжар К.га нисбатан очилган иш кўирб чиқилган. Суд Санжар К.ни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 194-моддаси 1-қисми (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик), 125-5-модданинг 2-қисми (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши) ва 183-моддаларида (Майда безорилик) кўрсатилган қоидабузарликларни амалга оширишда айбдор деб, топган.
Суд унга ЭКИҲнинг 11 баравари миқдорида жарима ва 15 кун маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган.
Эслатиб ўтамиз, Санжар К. ЙПХ ходимидан қочиши тасвирланган видео тарқалгач, ўзи ички ишлар органларига борган ва кечирим сўраганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь