Видео: Тошкентда ҳайдовчи ЙПХ ходими билан мушук-сичқон ўйнади

Жамият

Ижтимоий тармоқларда Йўл-патруль хизмати ходимлари ва фуқаро ўртасидаги фильмлардагидек қувлашмачоқ акс этган видео тарқалди. Видеода Damas ҳайдовчиси ЙПХ ходимларидан қочаётгани тасвирланган. Ҳар икки автомобиль ҳам йўлнинг қарма-қарши томонида ҳаракатланган.

Тошкент шаҳар ИИББ шаҳар кўчасидаги қувлашмачоқ бўйича расмий маълумот берди.

Видеодаги воқеа кеча, 28 июль куни соат 17:00 да Олмазор туманида юз берган. Damas ҳайдовчиси Соғбон кўчасида йўлнинг қарама-қарши қисмида ҳаракатланган. Унга тўхташ сигналини берган ЙПХ ходимининг талабини бажармаган.

Шундан сўнг, ЙПХ ходимлари тартибга биноан уни таъқиб қилишни бошлаган. ЙПХ ходими одамларнинг ҳаётини хавфга қўймаслик учун таъқибни тўхтатган. Бироқ ҳайдовчи ЙҲҚни қўпол тарзда бузиб, Кичик ҳалқа йўли ва Сағбон кўчалари кесишмасида яширинган.

Давлат рақам белгиси 01 А 063 SА бўлган Damas Н.Ф. номига рўйхатдан ўтказилган. Аммо автомобилни бошқариш учун 4 кишига ишончнома берилган. Айни вақтда қувлашмачоқ вақтида автомобилни бошқарган ҳайдовчи аниқланяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ЙПХ қувлашмачоқ

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг