“Мушук”дан қочган “сичқон” узр сўради
Жамият
−
30 Июль 2019
7020Аввалроқ, Тошкентда Damas ҳайдовчиси йўл-ҳаракати хафсизлиги қоидаларини бузиб, ЙПХ ходимларидан қочгани ҳақида хабар берган эдик.
Кеча, 29 июль куни қочоқ ҳайдовчи ўз хоҳиши билан ички ишлар идорасига борган ва таслим бўлган.
Ижтимоий тармоқларда 30 ёшли тошкентлик С.К.нинг кечирим сўрагани тасвирланган видео тарқалди. Унда ҳайдовчи "қилган ишидан афсусланган ҳолда ўз оёғи билан келгани"ни таъкидлайди. У қилмиши учун узр сўраб, бошқаларни бундай қилмасликка чақирган.
Пойтахт ИИББ Матбуот хизматининг маълум қилишича, бугун мазкур ҳолат Маъмурий ишлар бўйича Олмазор туман судида кўриб чиқилади. Суд қарори эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, воқеа кеча, 28 июль куни соат 17:00 да Олмазор туманида юз берган. Damas ҳайдовчиси Сағбон кўчасида йўлнинг қарама-қарши қисмида ҳаракатланиб, унга тўхташ сигналини берган ЙПХ ходимининг талабини бажармаган.
LiveБарчаси