ЙПХ инспектори ҳайдовчини “шантаж” қилди (видео)

3-саҳифа

image

Бухоро вилоятида йўл-патрул хизмати инспектори унга йўл бермаган Equinox ҳайдовчисига асоссиз айбловлар қўйди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот котиби Зойир Йўлдошев хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 2025 йил 18 ноябрь куни вилоятнинг Ромитан туманида вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маъмурий амалиёт маркази инспектори, кичик сержант Сайфиев Nexia-2 автомашинасини бошқариб кетаётганида ўзидан олдинда ҳаракатланиб келиб, светофорнинг қизил ишорасида тўхтаб турган Equinox ҳайдовчисидан йўл беришини сўраб, автомашина чироқларини бир неча бора ўчириб ёққан.

Камига инспектор Equinox’нинг олд томонига ўтиб, ҳайдовчига ноўрин айб қўйиб: “Транспорт воситасида авария содир этдингиз”, дея боди-камерасиз ва ҳеч бир асоссиз ҳайдовчидан автомашинасини йўлнинг четки қисмига олишини талаб қилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан кичик сержант Сайфиевга нисбатан хизмат текшируви тайинланган бўлиб, текширув натижаларига кўра ҳолатга тўлиқ қонуний баҳо берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда нарколаборатория ташкил этган профилактика инспектори ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

шантаж ЙПХ инспектори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг