Европарламентга 23 йилда илк бор аёл киши бош бўлди
Олам
−
18 Январь 2022
3205Европа парламентининг собиқ вице-спикери, Мальта фуқароси Роберта Метсола биринчи турда мутлақ кўпчилик овоз билан Европа парламентининг янги раиси этиб сайланди.
Унинг номзодини 690 депутатдан 458 нафари қўллаб-қувватлади. Овоз бериш масофадан туриб ўтказилди.
Метсолани номзод сифатида ЕПдаги энг йирик фракция — Европа халқ партияси кўрсатган. У 1999 йилдан бери ЕП спикери этиб сайланган биринчи аёл бўлди.
Европа парламенти спикери ҳар 2,5 йилда сайланади. Европарламентнинг сўнгги президенти Девид Сассоли жорий йилнинг 11 январь куни 66 ёшида саратон касаллигидан Италияда вафот этди. У ўтган йилнинг 26 декабридан бери Италия шифохонасида даволанди. Сассоли 2019 йил июль ойи бошида Европарламент президенти этиб сайланган эди.
Сассоли вафотидан олдин ҳам, ЕП президенти сайлови 2022 йил январь ойининг ўрталарига режалаштирилган эди. Сассоли соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли катта эҳтимол билан уларда иштирок этмаслиги тахмин қилинганди.
Мальта фуқароси ва Европа парламентининг собиқ вице-спикери Роберта Метсола 1979 йилда туғилган, оилали, уч нафар фарзанди бор. У Мальта университети ва Брюггедаги Европа коллежининг ҳуқуқ факультетини тамомлаган.
Метсола илк бор 2013 йилда Европа парламентига сайланган. 2014 йилда у рекорд миқдордаги овоз билан ЕПга қайта сайланган. Маълумот ўрнида, Метсола аёллар ҳуқуқларини фаол ҳимоя қилади.
LiveБарчаси