Япония Каховка ГЭСи портлашидан жабрланганларга гуманитар ёрдам бермоқчи
Олам
−
09 Июнь 2023
3508Япония Бош вазири Фумио Кисида бугун, 9 июнь куни Украина Президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, айни пайтда бу масала устида иш олиб борилмоқда. Агентлик хабарига кўра, бўлажак музокаралар чоғида Каховка ГЭСининг вайрон бўлиши оқибатларидан жабр кўрганларга Япония томонидан шошилинч инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш масаласи муҳокама қилиниши мумкин.
Бугун, 9 июнь куни эрталаб Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяши имкон қадар тезроқ бундай ёрдам кўрсатиш зарурлиги ҳақида гапириб, айни пайтда бу масала ишлаб чиқилаётганини таъкидлаган.
Аввалроқ, Кисида ва Зеленский охирги марта май ойи охирида Хиросимада гаплашган, у ерга Украина Президенти шахсан G7 саммитида иштирок этиш учун борган эди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 6 июнь куни эрталаб Украинанинг вақтинчалик Россия томонидан эгалланган Херсон вилоятидаги Каховка ГЭСи тўғон портлаши оқибатида вайрон бўлганди. Бунинг оқибатида аҳоли яшаш пунктлари сув остида қолди ва Херсон вилоятида фавқулодда ҳолат жорий қилинди. БМТ Хавфсизлик кенгаши ҳам мазкур масалани кўриб чиқди. Киев ва Москва станциядаги портлашда бир-бирини айблади. Россия Тергов қўмитаси Каховка ГЭСи вайрон қилиниши бўйича жиноий иш қўзғатди. НАТО, Европа Кенгаши ва Германия эса портлашда Россиянинг қўли борлигини айтди. Россия ТИВ вакили Мария Захарова эса Украина ГЭСга ҳужум қилишни режа қилганини олдиндан билганини билдирди. Каховка ГЭСи ўрнида янги станция қуриш учун камида беш йил вақт ва бир миллиард гривна (27 миллион доллар) керак бўлиши маълум қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь