Янгиҳаёт туманига янги прокурор тайинланди

Жамият

image

Бугун, 22 ноябрь куни Тоҳиржон Ҳусанов Бахтиёрович Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт тумани прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ҳусанов мазкур тайинловга қадар Бектемир тумани прокурори вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 21 ноябрь куни Барноев Зокиржон Латипович Кармана тумани прокурори лавозимига тайинланганди. 10 ноябрь куни эса Бекзод Шамшиев Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани прокурори этиб тайинланган эди. 

Бундан ташқари, шу ой аввалида Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Азамат Эгамбердиевич Мирзаев Навоий вилояти прокурори сифатида иш бошлаганди


Мақола муаллифи

Теглар

прокурор тайинлов Янгиҳаёт Тоҳиржон Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made