Кармана туманига янги прокурор ва ИИБ бошлиғи тайинланди
Жамият
−
21 Ноябрь 2023
6955Барноев Зокиржон Латипович Кармана тумани прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди. Зокиржон Барноев тайинловга қадар Навоий вилояти прокуратурасида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, Абдурайимов Акмал Қўчқорович Кармана тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган. Бунга қадар у Қизилтепа тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган.
Кармана тумани ИИБ бошлиғи лавозимида 2020 йил апрел ойидан буён Савуров Акбар Ахтамович, туман прокурори лавозимида эса 2022 йил май ойидан Эркинов Хуршиджон Эркинович ишлаб келаётганди.
Олдинроқ Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда тумандаги қурилиши тугамаган бинога 452 та майнинг қурилмаси ўрнатилиши ортидан туман ҳокими, прокурори, департамент бошлиғи, ИИБ ва электр тармоқлари раҳбарлари ишдан бўшатилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь