Яккасарой туманига янги прокурор тайинланди
Жамият
−
10 Ноябрь 2023 15012 1 дақиқа
Бекзод Шамшиев Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги маълум қилди.
Тайинловга қадар Бекзод Шамшиев Яккасарой тумани прокурори ўринбосари бўлган.
У прокурор лавозимида ишлаган, яқинда туман ҳокими этиб тайинланган Нилуфар Аллабергенова ўрнини эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилдан бери Яккасарой тумани прокурори сифатида фаолият юритган Нилуфар Аллабергенова жорий йилнинг октябрь ойида туман ҳокими бўлганди.
Шунингдек, шу пайтгача Яккасарой тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Анвар Сайфутдинов Миробод тумани ҳокими лавозимига тайинланганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь