Яккасаройдаги кўп қаватли бинога ўт кетди (видео)
3-саҳифа
−
17 Июль 4885 1 дақиқа
Бугун, 17 июль куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги қурилиши тўлиқ битмаган кўп қаватли бинода ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 17:45 да Тошкент шаҳар ФВББга Яккасарой тумани, Бошлиқ 1-даҳасида жойлашган қурилиши тўлиқ тугалланмаган бино тутаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Қутқарув бўлинмалари айтилган манзилга тезкорлик билан етиб бориб, ёнғин соат 18:00 да ўчирилган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 17 июль куни Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги мактаблардан бирида ёнғин содир бўлган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь