Яна бир ҳоким коронавирусга чалинган бўлиши мумкин. У Тошкентда даволанмоқда
Жамият
−
31 Июль 2020
26485Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов ҳам коронавирусга чалинган бўлиши мумкин. Айни вақтда Турсунов Тошкентда даволанмоқда. Унинг шифохонага ётқизилгани ҳақида вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, у жорий йилнинг 27 июль куни Тошкентга олиб келинган. Айни вақтда унинг умумий ҳолати ва қайси шифохонада даволанаётгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Шунингдек, ҳокимлик ўз расмий саҳифасида Қобул Турсунов қайси хасталик билан шифохонага ётқизилганига ҳам аниқлик киритмаган. QALAMPIR.UZ тахминича, у ҳам коронавирусга чалинган.
“Қобул Турсунов ўтган 4 кун давомида малакали тиббиёт мутахассислари томонидан соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсияларига мувофиқ ишлаб чиқилган стандартлар асосида даволаш курсларини ўтамоқда”, дейилади расмий хабарда.
Хабар сўнгида урғуланишича, ҳоким тўлиқ даволаниб, яқин кунларда иш фаолиятини давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон Респуликаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ўктам Барноев, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, Бухоро вилояти ҳокими Карим Камолов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков ҳам коронавирус инфекциясидан даволанмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ҳам шифохонага ётқизилган. Аммо унинг нима сабабдан шифохонага олингани аниқ эмас.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь