Навоий вилояти ҳокими соғайиб, ишга қайтди
Жамият
−
17 Август 2020
3840Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов Тошкент шаҳрида давом этган маълум муддат даволанишдан сўнг тўлиқ соғайган ҳамда ўз фаолиятини давом эттиришга киришган.
Қобул Турсунов вилоят ҳокимлигининг масъул ходимлари — ҳоким ўринбосарлари, котибият мудирлари, гуруҳ раҳбарлари ҳамда бошқа мутасаддилар билан ўтказган дастлабки йиғилишида ҳудудларда олиб борилаётган ислоҳотларни давом эттириш ҳамда янги босқичга олиб чиқиш, аҳоли орасида коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳар қандай муаммоларни оқилона бартараф этиш йўллари борасида ўз таклиф ва тавсияларини билдирган.
“Пандемияни жиловлаш жараёнларида биринчи навбатда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, шунингдек, ҳар томонлама мураккаб шароитда иқтисодий-ижтимоий соҳаларнинг барча бўғинларида барқарор иш тизимини таъминлашда мавжуд куч ва имкониятларни тўлақонли сафарбар этиш давр талабидир”, деди йиғилишда Қобул Турсунов.
Эслатиб ўтамиз, Қобул Турсуновнинг бетоблиги 31 июль куни маълум бўлганди. У малакали тиббиёт мутахассислари томонидан ССВ тавсияларига мувофиқ ишлаб чиқилган стандартлар асосида даволаш курсларини ўтаётганини айтилганди.
Аввалроқ, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов коронавирусдан инфекциясидан соғайиб чиққани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь