Тўра Боболов коронавирусдан соғайди
Жамият
−
16 Август 2020
8948Коронавирусга чалинган Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Тошкент шаҳрида даволанишдан сўнг буткул соғайиб, воҳага қайтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Тўра Боболов Термиз халқаро аэропортида вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари ва бошқа мутасаддилар билан мулоқот ўтказиб, воҳада олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш, коронавирус пандемиясини жиловлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, пандемия шароитида ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳаларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда бошқа зарур масалалар ҳусусида атрофлича фикр алмашди.
Эслатиб ўтамиз, Тўра Боболов коронавирусга чалингани жорий йилнинг 18 июлида маълум бўлганди. Даволаниш давомида Тўра Боболов вафот этгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалди ва кўп ўтмай расман бу маълумот инкор қилинди.
Аввалроқ, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳам коронавирусга чалиниб, ундан даволангани маълум бўлганди.
Бундан ташқари, Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев, Бухоро вилояти ҳокими Карим Камолов ҳам коронавирусга чалинган ва сўнгги маълумотларга кўра, улар даволанишда давом этяпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь