Муса Ерниязов ва Тўра Боболов коронавирусга чалинган
Жамият
−
18 Июль 2020
18387Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов коронавирусга чалинган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Тошкент шаҳрида даволанаётган Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ва Нукус шаҳридаги клиникада даволанаётган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязовнинг ҳолати барқарор.
Жумладан, Нукус шаҳридаги клиникада даволанаётган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов ва Тошкент шаҳрида даволанаётган Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг ҳолатини Франкфурт университети клиникасидаги Анестезия, интенсив терапия ва касалликларни даволаш клиникаси директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Кай Захаровский, Франкфурт университети клиникасининг анестезиология, интенсив терапия ва шошилинч тиббиёт йўналишидаги мутахассиси, тиббиёт фанлари доктори Хольгер Неб таҳлил қилди.
Бугунги кунда уларнинг ҳолати стабил деб топилди, олиб борилаётган даволаш тактикаси тўғрилиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган стандартлар асосида олиб борилаётгани таъкидланди.
LiveБарчаси