Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноевда ҳам коронавирус аниқланди
Жамият
−
30 Июль 2020
13865Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ўктам Барноев ҳам коронавирусга чалинган ва ҳозирда даволанмоқда. Бу ҳақда АОКА залида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Шунингдек, Бухоро вилоятининг амалдаги ҳокими Карим Камолов ҳам коронавирусга чалинган.
Айни вақтда икки мансабдорнинг қаерда даволанаётгани ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас.
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган мансабдорлар сони ортиб бормоқда.
Жорий ой бошида Қорақалпоғистон Респуликаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов коронавирусга чалингани маълум қилинганди. Айни вақтда Тўра Боболовнинг саломатлиги тикланмоқда. Муса Ерниязовнинг аҳволи эса оғир.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабековда ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15