Фото: Навоий вилояти ҳокими ўрнини ёшлар “эгаллади”

Жамият

image

Кеча, 23 декабрь куни Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов “Ёшлар фестивали” доирасида Ёшлар парламенти аъзолари, вилоят сардорлар Кенгаши вакиллари, ёшлар етакчилари ҳамда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқида фаолият юритаётган бир гуруҳ кўнгиллилар билан учрашиди.

Қайд этилишича, учрашувда Қобул Турсунов ёшларга ҳоким курсисига ўтириш ва унинг салобатини ҳис қилишга имкон берган.

“Улар ҳокимликнинг барча масъулияти, оғир-енгилини тўла ҳис этишлари учун ҳоким ўрнида “топшириқлар” беришга ҳам рухсат этилди”, дейилади хабарда.

Ҳар бир топшириқ ижросидан келиб чиқиб, унинг мақсади, ишлаш механизми ва негизидаги муаммо-ечимлари юзасидан хулосалар берилган.

Қобул Турсунов Ўзбекистон Президенти томонидан қўйилган асосий вазифалардан бири ёшларни билимли, салоҳиятли, дунёқараши кенг инсонлар бўлиб етишишини таъминлашдан иборат эканлигини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қобул Турсунов

Баҳолаганлар

258

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг