Қобул Турсунов Навоий ҳокими лавозимидан нега олингани маълум бўлди

Жамият

image

Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов соғлиғидаги муаммолар туфайли даволаниши талаб этилганлиги сабабли, ўз аризасига мувофиқ вазифасидан озод этилган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, бугун, 8 ноябрь куни Навоий вилояти ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов, вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоят, шаҳар ва туманлар секторлар раҳбарлари, халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутатлари, Сенат аъзолари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган. Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов Президент фармонлари билан йиғилиш иштирокчиларини таништирган.

Вилоят ҳокими Қобул Турсунов даволаниши талаб этилганлиги сабабли, ўз аризасига мувофиқ вазифасидан озод этилган.

Айни пайтга қадар Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган Нормат Турсунов Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қобул Турсунов

Баҳолаганлар

2675

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг