Турсунов ўрнига Турсунов. Навоий вилояти ҳокими ўзгарди
Жамият
−
08 Ноябрь 2021 26692 1 дақиқа
Қобул Бекназарович Турсунов Навоий вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони қабул қилинди.
Шунингдек, давлат раҳбарининг яна бир фармони билан Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Нормат Тўлқунович Турсунов Навоий вилояти ҳокими этиб тайинланди.

Нормат Турсунов давлат солиқ хизматидаги фаолиятини 1994 йилда Тошкент шаҳар Акмал Икромов (ҳозирги Учтепа) тумани давлат солиқ инспекцияси инспектори вазифасида бошлаган.
У 2010-2017 йилларда Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари, биринчи ўринбосар, Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.
У 2017 йил октябрь ойидан бошлаб Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Маълумот учун, Қобул Турсунов 2016 йил 25 декабрдан бери Навоий вилояти ҳокими вазифасида ишлаб келаётганди.
Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь