Ўзбекистонда вазирларнинг коронавирусдан ҳимоя “қалқон”и борми?
Жамият
−
23 Июль 2020
23760Ўзбекистонда бугунгача коронавирусга чалинганлар сони 18 мингдан ошиб кетди. Шу вақтгача, турли соҳа ходимлари орасида коронавирус аниқланди, баъзилари вафот этди. Аммо карантин бошланганидан бери ишлашда давом этаётган ва кўплаб одамлар билан мулоқотда бўладиган вазирлар ва бошқа амалдорлар коронавирусга чалинмади. Албатта, бундан кейин ҳам чалинишмасин.
Аммо бунинг сирини билиш барча учун қизиқ. QALAMPIR.UZ мухбири карантин бошлангандан бери иш бошида бўлиб турган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков билан суҳбатда коронавирус вазирларни ва бошқа юқори мартабали амалдорларни четлаб ўтишида не синоат борлиги ҳақида ҳам сўради.
“Биласизми, биз коронавирус касаллигидан вафот этган жуда катта-катта одамлар ҳақида эшитдик. Баъзи ҳолатларда вазир ўринбосарлари, ёки катта амалдорларни шу вирусдан вафот этганини билдик. Мени назаримда бу ҳолатдаги энг яхши ҳимоя қўрғони бу – синчковлик. Ўз саломатлигига бефарқ бўлмаслик. Қолаверса, нафақат ўзини, балки соҳаси вакиллари олдида, жамият олдида масъулияти борлигини ҳис қилиб яшаш бу ҳимоя қўрғонига сабаб бўляпти.
Яна бир жиҳат бу каби одамлар доим ҳушёр бўлади, масъулиятни ҳис қилади. Айтилган тавсияларга риоя этади. Қолаверса, биз аниқ биламиз кўпинча соғлом одамлар, буюк бир иқтидор эгалари ўзларини яхши парвариш қиладилар. Ўзини ўтга чўққа ургани билан ҳимоя қўрғонига эга бўлган одамлар, мени назаримда табиий танланади. Биз агарда ўзимизни ҳимоя қилсак, ҳар қадамимизда хавф борлигини ҳис қилсак ва унутмасак, масъулиятли одамларда ички имкониятлар ҳам ишга тушади. Иммун тизими одамни нафақат хоҳишидан, ички имкониятидан балки турмуш тарзи мажбур қилганликдан ҳам сергак ва барқарор бўлади. Мени назаримда бу руҳий холат билан ҳам боғлиқ бўлса керак”, дея жавоб берди Отабеков саволга.
Биз ҳеч бир инсон касал бўлмаслигини тилаймиз. Коронавирус пандемияси бошлангандан бери шуни кўрсатдики, у мансаб, ирқ, миллат, касб-кор танламайди. Агар шундай бўлганда эди Бразилия, Боливия Президентлари, Буюк Британия, Россия Бош вазирлари, Британия ва Монако шаҳзодалари, турли давлатлардаги кўплаб вазирлар коронаврусга чалинмаган бўларди.
Нурмат Отабеков шу ва бошқа саволларга қандай жавоб берди? Ушбу видеоинтервьюни тўлиқ шаклда YouTube’даги саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь