Нурмат Отабековда коронавирус аниқланди. У шифохонага ётқизилган
Жамият
−
29 Июль 2020
22407Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабековда коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги Матбуот котиби Муҳаммаджон Бозоров QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Айни вақтда Нурмат Отабековда коронавирус инфекциясининг клиник белгилари қайд этилмаган. У Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-тадқиқот институти шифохонасида даволанмоқда.
Жорий йилнинг июль ойи бошида Отабековнинг ўғлида коронавирус инфекцияси аниқланган эди. Инфекция аниқланган бемор билан контактда бўлгани эҳтимоли билан Нурмат Отабеков ҳам бир ҳафталик карантинга олинганди.
Бозоровнинг таъкидлашича, Нурмат Отабековда касаллик енгил кечмоқда. Фақатгина унинг ёши инобатга олиниб, шифохонага жойлаштирилган. У тез орада яна ўз ишига қайтади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь