Яккаланиб қолган Путин қўшни давлатларга огоҳлантириш сигнали юборди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Россиянинг қўшниларига нисбатан ёмон нияти йўқлигини таъкидлаб, барчани муносабатларни нормаллаштириш ҳақида ўйлашга чақирди.

“Антон Андреевич (Алиханов - Калининград вилояти губернатори), сиз қўшни давлатлар ҳақида айтдингиз, мен яна бир бор таъкидламоқчиман, , биз бу ҳақда доимо гаплашиб келганмиз, қўшниларимизга нисбатан ёмон ниятимиз йўқ. Шунингдек, уларга вазиятни кескинлаштирмасликни, ҳеч қандай чекловлар қўймасликни маслаҳат берган бўлардим, биз барча мажбуриятларни бажаряпмиз ва бажаришда давом этамиз”, деган Путин “Маршал Рокоссовский” паромида давлат байроғини кўтариш маросимида. видеоконференция орқали иштирок этиб.

У сўзида давом этиб, муносабатларни ёмонлаштириш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаётганини айтган.

“Биз бу ерда муносабатларимизни кескинлаштириш ёки ёмонлаштириш заруриятини кўрмаяпмиз. Ва бизнинг барча ҳаракатларимиз, агар улар пайдо бўлса, улар доимо Россия Федерациясига қарши қандайдир нодўстона хатти-ҳаракатларга жавобан пайдо бўлади”, деган Путин.

РФ Президенти барча муносабатларни нормаллаштириш ва ҳамкорлик қилиш ҳамда тўғри ривожланиш керак, деган фикр билдирган.

Қайд этиш керакки, Россиянинг Украинага қўшин киритиши ортидан ривожланган давлатлар Москвага қарши қақшатқич санкциялар жорий қила бошлади. Оқибатда рубль қадрсизланди. Россия халқаро майдонда яккаланиб қолди.

Россиянинг Украинага босқини

Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарадаги тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.

24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.

25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.

Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.

Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.

Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.

Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

1055

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг