Вазир ўринбосари Тошкент шаҳар ФВБга бошлиқ бўлди

Жамият

image

Мухтор Яшнарович Муҳиддинов Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори билан Мухтор Муҳиддинов Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилиб, тегишли буйруқ асосида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган. 

Маълумот ўрнида, Мухтор Муҳиддинов 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йилда Тошкент давлат техника университетини, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш Олий мактабини тамомлаган.

У пойтахт ҳокими ўринбосарлигига қадар Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан полковник Бунёд Эгамназаров Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов Тошкент шаҳар ФВБ Мухтор Муҳиддинов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made